2020-2022 йилларда озиқ-овқат соҳасида 500 дан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

06.03.2020 11:34

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати йўналишида 568,8 миллион долларлик 49 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси манбасига асосланиб.

Жумладан, мева-сабзавот тармоғи ва қайта ишлашда қиймати 332,9 миллион доллар бўлган 24 та лойиҳа, гўшт ва сутни қайта ишлаш бўйича қиймати 120,8 миллион долларга тенг 8 та лойиҳа, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда умумий қиймати 115,1 миллион долларлик 17 та лойиҳа амалга оширилади.

Мазкур инвестиция лойиҳалари доирасида 2020 йилда 223 миллион долларлик (I-чоракда – 26,3 миллион доллар) тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ўзлаштириш режалаштирилган. Ўтган январь-февраль ойларида эса 18,8 миллион долларлик сармоявий маблағлар ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, 2020-2022 йилларда Давлат инвестиция дастурига қўшимча равишда амалга ошириш учун озиқ-овқат саноатини ривожлантириш йўналишида умумий қиймати 5,83 триллион сўм бўлган 529 та янги лойиҳа устида ишлар олиб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар Президентимизнинг 2020 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net