17 сентябрь куни “Украина-Ўзбекистон: ёғ-мой саноатини ривожлантириш” мавзусига бағишланган онлайн-форум ўтказилади

16.09.2020 19:03

ТОШКEНТ, 16 сентябрь. /“Дунё” АА /. Эртага “АПК-?нформ” ахборот агентлиги Украинанинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган “"Украина-Ўзбекистон: ёғ-мой саноатини ривожлантириш” мавзусида онлайн-форум ташкил этади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко, “Milk Euro Food” компаниясининг бош директори Андрей Даньков, Қозоғистон Ёғ-мой иттифоқи президенти Константин Невзоров, “Vektor Company Group” раҳбари Александр Александровнинг иштирок этиши ва сўзга чиқиши кутилмоқда.

Форум қатнашчилари ёғ-мой саноатида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, соҳанинг юртимиздаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, мамлакатимиз ёғ-мой бозорида фаолият олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари, сифатли кунгабоқар ёғига бўлган эҳтиёж, шунингдек соҳада тажриба алмашинуви каби мавзуларни муҳокама қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net