?лмда тобланган олима

05.07.2022 17:42

Ёнимиздаги олимлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ?ммунология ва инсон геномикаси институти директори, тиббиёт фанлари доктори, академик Тамарахон Ариповани илм аҳли яхши танийди. Олима соҳада амалга ошириётган самарали ишлари туфайли илмда қадр топди. 

Тамарахон Арипова 1953 йил Самарқанд шаҳрида оддий хизматчи оиласида дунёга келган. Бироқ илм олишга, фарзандларни зиёли этиб тарбиялашга доим интилиш бўлган. Шу сабабли оиласи мактабни аъло баҳоларга тамомлаган Тамарахонни Тошкент давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетига ўқишга киришига қаршилик қилишмайди. 1976 йил олийгоҳни муваффақиятли тамомлаган Тамарахон амалиётчи шифокорликдан кўра илм йўлида қолишни афзал кўради ва илм билан шуғуллана бошлайди. 1979 йили номзодлик диссертациясини ва 1992 йили докторлик диссертациясини Москва шаҳрида ҳимоя қилади. 

1992 – 2003 йиллар Фанлар академияси ?ммунология институти илмий ишлар бўйича директор муовини лавозимида ишлаб, болалар иммунопатологияси лабораториясини ташкил қилади ва бевосита ўзи бошчилигида қатор ишлар амалга оширади. 2003 йилдан то ҳозирги вақтгача ?ммунология институти директори лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Заҳматкаш олима 2007 йилда профессор илмий унвонига ва 2017 йил академик илмий унвонига сазовор бўлган. 

Т.Арипова бугунги кунда долзарб бўлган иккиламчи иммунодефицит ҳолатлар (О?В/О?ТС, В ва С гепатитлар, TORCH-инфекциялар, онкологик, аллергик, эндокрин ва аутоиммун касалликлар) ривожланиш механизмларининг иммунологик ва иммуногенетик текшириш ва улар асосида катталар ва болаларда иммунологик ва генетик ташҳисотнинг янги усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш йўналишида фаол изланишлар олиб бормоқда. Марказий Осиё популяциялари этногенезини ўрганиш ва ҳужайравий терапия усулларини ишлаб чиқиш бўйича сермаҳсул ишларни амалга оширмоқда. 

Унинг 350 дан кўпроқ илмий ишлари чоп этилган (улардан 240 таси мустақиллик йилларида), шулар қаторида 14 та монография, 12 патент, 2 та халқаро муаллифлик гувоҳномаси, 50 та методик тавсиялар. Унинг бошчилигида тиббиёт фанлари бўйича 12 нафар фан доктори ва 13 нафар фан номзоди тайёрланди. 

Олима МДҲ давлатлари аллерголог ва иммунологлар халқаро жамиятининг аъзоси, Ўзбекистонда болаларда астмани олдини олиш ва даволаш бўйича ISAAC халқаро дастури координатори, InterPreGen халқаро консорциуми 7 рамкали Евросоюз дастурининг Ўзбекистон Республикаси бўйича масъул вакили саналади. 

У 2013 йилдан ?ммунология институти ва Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Аллергология ва иммунология ва Тиббий генетика фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилган илмий кенгаш раҳбари. 

Олима раҳбарлигида 2011 йилда Марказий Осиёда биринчи маротаба Евросоюзнинг 7 рамкали дастури асосида “Марказий Осиё ва Европа популяцияларида преэклампциянинг генетик тадқиқотлари” мавзуси учун 5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган грант ютган. 

Т.Aрипова раҳбарлигида Россия Федерацияси ва Франциянинг етакчи илмий марказлари билан қўшма тадқиқотлар олиб борилмоқда. Унинг раҳбарлигида 2021 йилда барча муҳим респиратор вируслар (MERS-CoV, SARS-CoV ва мавсумий аденовируслар) учун реал вақтда ПЦР-диагностика панеллари яратилди ва ишлаб чиқаришга топширилди. Шунингдек, барча муҳим ва халқаро миқёсда тан олинган ГМО-нишонларга қаратилган ГМО-нишон детекцияси туридаги ПЦР реагент тўпламлари ишлаб чиқилган. 

Т.Aрипова фидойи ва заҳматкаш олима сифатида муносиб эътироф қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги ва 25 йиллик эсдалик медали билан тақдирланган. Европа илмий-саноат палатасининг тиббиётга катта ҳиссаси ва намунали профессионал фаолияти учун “Олтин медаль” ва “Di Merito” дипломи билан мукофотланган.  

2015 йилда олима “?ммунология соҳасидаги муносиб ҳиссаси учун” Россия иммунологлар илмий жамиятининг диплом ва олтин медали билан тақдирланган. 2019 йилда Т.Арипова Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Д.Маматова,  ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net