Париждаги “World cuisine week” халқаро кулинария фестивалида ўзбек палови энг яхши таом деб топилди

09.12.2021 15:28

ПАР?Ж, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 30 ноябрь – 7 декабрь кунлари Парижнинг “Réfectoire des Cordeliers” кўргазмалар мажмуасида “World cuisine week” халқаро кулинария ҳафталиги фестивали ташкил этилиб, унда мамлакатимиз дипломатия  ваколатхонаси миллий стенд билан қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“World cuisine week” – Франциядаги энг йирик кулинария тадбири ҳисобланади. Жорий йилги ҳафталикда 65 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Фестиваль доирасида “Gourmand Awards Ceremonies”, “Paris Cookbook Fair”, “Sustainable Food Congress”, “World Cuisines Market” конференция ва тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон гастрономия салоҳияти тақдим этилди. Хусусан, миллий таомларимиз – ош, сомса ва турли хил пишириқлар тайёрланди. Шунингдек, тадбирнинг асосий саҳнаси экранида бир ҳафта давомида мамлакатимиз кулинария салоҳиятини акс эттирувчи  видеороликлар намойиш этилди. Ўзбек оши 2016 йилда ЮНЕСКОнинг ?нсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилгани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга палов пишириш анъаналари, унинг турлари ва ҳар бир вилоятнинг ўзига хос ош тайёрлаш усуллари тўғрисида маълумот берилди.

Фестиваль сўнгида ташкилотчилар ва ҳакамлар томонидан ўзбек миллий таоми – ош  “энг яхши таом” деб топилди.

Тадбир давомида Елисей саройининг собиқ бош ошпази, Франциянинг сўнгги 4 та Президенти бош ошпази, бугунги кунда Франция гастрономия элчиси Гийом Гомеснинг Ўзбекистон стендига ташрифи иштирокчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. Ўзбек паловидан таътиб кўрар экан, унинг сифати, мазаси ва кўринишига алоҳида эътибор қаратди. “Бу каби маданий тадбирлар халқларни янада бирлаштиради, иштирокчилар пазандачилик санъати бўйича ўзаро фикр алмашади. Ўзбекистон томонидан тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган гастрономия салоҳиятини намойиш этилиши мамлакат нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади. Мен ошдан таътиб кўрдим. У Ўзбекистон хазинасидир!”.

Рагнар Фридириксон, Бутунжаҳон ошпазлар уюшмаси бош директори: “Бу йилги фестивалнинг марказий иштирокчиси бўлган Ўзбекистон бугун ўзининг пазандачилик салоҳиятини кенг намойиш этди. Мамлакат ошпазлар уюшмаси бизнинг Бутунжаҳон ошпазлар уюшмамизга аъзо ҳисобланади. Бугун мен яна бир марта ўзининг мазаси билан бутун дунёга машҳур паловни таътиб кўриш бахтига муяссар бўлдим. Мутахассис сифатида айтишим мумкинки, ош инсон учун жуда фойдали таомдир. Витаминга бой ва жуда мазали. Гуруч, сабзи ва гўшт хамда бошқа фойдали мухсулотлардан тайёрланадиган ушбу таом дунёнинг барча қитъаларидан келган ошпазлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Яна шуни таъкидлашни истардимки, ош – Ўзбекистонда узоқ йиллар шаклланиб келган, узвий анъаналарнинг бугунги ифодасидир. Уни сақлаб қолиш маданий мероснинг ажралмас қисмидир. Бу нафақат таом, балки  маданий бойлик, мамлакат бренди ҳамдир. Мен барчани Ўзбекистонга чорлаб қоламан!”. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net