Эртага “ЭКСПО 2020 Дубай” Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида Ўзбекистон куни бўлиб ўтади

07.12.2021 15:11

ТОШКEНТ, 7 декабрь. /"Дунё" АА/. 8 декабрь куни мамлакатимизнинг “ЭКСПО 2020 Дубай” Бутунжаҳон кўргазмасидаги махсус павильонида Ўзбекистон Республикасининг Миллий куни ташкил этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир доирасида бой маданий дастур, “Ўзбекистон” павильони бўйлаб экскурсиялар режалаштирилган.

“ЭКСПО 2020 Дубай” кўргазмасидаги мамлакатимиз миллий павильонининг фаолияти давомида турли маданий тадбирлар ва тақдимотлар режалаштирилган бўлиб, уларнинг айримлари бугунги кунгача катта муваффақият билан ўтказилди.

“ЭКСПО” кўргазмалари 1851 йил Лондонда ташкил этилганидан бери энг замонавий технологияларнинг намойиши ва янги жаҳон қадриятларининг тарғиботчиси сифатида фаолият кўрсатиб келган. Миллий павильонлар кўргазманинг асосий экспонатларига айланган. Мазкур халқаро кўргазма биринчи марта Яқин Шарқ ҳудудида ўтказилмоқда. Ўзбекистон павильони ғояси “ЭКСПО 2020 Дубай”нинг “Ақлларни бирлаштириш, келажакни барпо этиш” асосий мавзусига ҳамоҳангдир.

192 давлат саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва уларнинг бир майдонда йиғилиши “ЭКСПО 2020” кўргазмасига савдо ва сармоявий алоқаларни, шунингдек, инновациялар, фан, маданият ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун глобал платформа номига даъвогарлик қилиш имкониятини тақдим этмоқда.

“ЭКСПО” Бутунжаҳон кўргазмаси ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади ҳамда дунёдаги энг қадимги ва энг йирик халқаро тадбирлардан бири ҳисобланади. Тадбир ўзининг 170 йиллик тарихи давомида ихтиролар ва технологияларни намойиш қилувчи йирик мафдонга айланган. 1873 йил Вена шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўргазмасида техник ва саноат янгиликларидан ташқари қатор бадиий маҳсулотлар биринчи марта намойиш этилган. Ўшандан бери маданият ва санъат “ЭКСПО “дастурининг ажралмас ҳамроҳлари бўлиб қолмоқда.

Дубайдаги навбатдаги кўргазма 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 31 мартгача давом этади. У “Al Wasl” кўргазма мажмуасида ташкил этилган. “ЭКСПО 2020” кўргазмасининг учта тематик майдонида иштирокчи мамлакатларнинг 192 та павильони жойлашган бўлиб, уларда дунёнинг турли бурчакларидан ноёб меъморчилик ва маданият намуналари, турли-туман экспонатлар намойиш этилмоқда. Кўргазма давомида унга 25 миллион киши ташриф буюриши кутилмоқда. Ҳар куни павильонларда 60 дан ортиқ уюштирилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net