Дунёнинг турли ўлкаларида истиқомат қилувчи ватандошларимиз фарзандлари орасида миллий онг, миллий ғурур ва миллий руҳ тушунчаларини ривожлантириш, уларда гўзал ва бетакрор Ватанимиз, маданий меросимиз, миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида хориждаги ватандошлар фарзандлари учун "Ўзбекистон маданий мероси" номли фотосуратлар онлайн танлови эълон қилинади.